Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Баҳрайн 2025: Ўзбекистон делегацияси иккита олтин медални қўлга киритди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Баҳрайнда бўлиб ўтаётган ўсмирлар III Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси кучли старт олди.
Кураш баҳсларида спортчиларимиз – Отабек Йўлдошбоев (65 килограммгача) ва Дурдона Турсунова (70 килограммгача) олтин медални қўлга киритди.
Финалда Турсунова Қирғизистон вакилини ишончли тарзда мағлуб этган бўлса, Йўлдошбоев эронлик рақибини мағлуб этди.