Валюта курслари 07/10/2025
$1 – 12022.90
UZS – -0.31%
€1 – 14025.92
UZS – -0.92%
₽1 – 144.75
UZS – -1.51%
Қидириш
Баҳодир Жалолов IBA.PRO турнирида россиялик Кудухов устидан қийин ғалабага эришди

Баҳодир Жалолов IBA.PRO турнирида россиялик Кудухов устидан қийин ғалабага эришди

Баҳодир Жалолов IBA.PRO турнирида россиялик Кудухов устидан қийин ғалабага эришди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 6 октябрь куни икки карра Олимпияда чемпиони, ўзбекистонлик Баҳодир Жалолов Санкт-Петербург шаҳрида бўлиб ўтган IBA.PRO 10 турнирида муваффақиятли иштирок этди.

Супероғир вазн тоифасида Жалолов россиялик боксчи Виталий Кудухов (7–3, 3 КО) билан рингга чиқди.

Саккиз раундга мўлжалланган жанг тўлиқ масофага чўзилди ва натижада ўзбекистонлик спортчи ҳакамлар якдил қарори билан мураккаб ғалабага эришди.

Бу ғалаба Жалоловнинг профессионал карьерасидаги 16-чи ютуғи бўлди.

Эслатиб ўтамиз, у сўнгги жангини 5 апрель куни Остона шаҳрида ўтказган эди. Ўшанда ҳам у ҳакамлар якдил қарори билан украиналик Игорь Шевадзутскийни (12–3, 10 КО) мағлуб этган эди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР