Ташкент, Узбекистан (UzDaily.uz) – “Бирлашган Араб Амирликлари фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига кириш режимини янада соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси ва Бирлашган Араб Амирликлари ўртасида сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни янада фаоллаштириш, мамлакатимизда қулай инвестиция муҳитини яратиш ва туризм салоҳиятини ривожлантириш мақсадида:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ–5611-сон Фармони билан тасдиқланган 2019 йил 1 февралдан бошлаб фуқаролари электрон кириш визасини олиш имкониятига эга бўлган мамлакатлар рўйхатининг 32-банди;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 июлдаги ПҚ–3836-сон қарори билан тасдиқланган 2018 йил 1 июлдан бошлаб фуқароларига Ўзбекистон Республикасига визасиз транзит кириш, вақтинчалик бўлиш ва чиқиш тартиби белгиланган мамлакатлар рўйхатининг 62-банди.