Валюта курслари 05/11/2025
$1 – 11950.63
UZS – -0.18%
€1 – 13744.42
UZS – -0.3%
₽1 – 147.70
UZS – -0.06%
Қидириш
Азизбек Абдумуминовнинг дубли Ўзбекистонга Парагвай устидан ғалаба келтирди

Азизбек Абдумуминовнинг дубли Ўзбекистонга Парагвай устидан ғалаба келтирди

Азизбек Абдумуминовнинг дубли Ўзбекистонга Парагвай устидан ғалаба келтирди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Қатарда бўлиб ўтаётган 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатида ўз чиқишини ғалаба билан бошлади.

Ўйиннинг 25-дақиқасида ўзбекистонлик футболчилар рақиб майдонининг ярмидан тўпни тортиб олиб, тезкор қарши ҳужум уюштиришди — Азизбек Абдумуминов 20 метр масофадан йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очди.

45+2-дақиқада Абдумуминов дублни расмийлаштирди: у ўнг қанотдан берилган узатмани қабул қилиб, аниқ зарба билан тўпни дарвозага йўллади ва Ўзбекистон жамоаси устунлигини икки тўпга етказди.

Иккинчи бўлимда Парагвай терма жамоаси фаоллашди, ўзбекистонликлар эса қарши ҳужумларда ўйнашга эътибор қаратди. Жамоа бир нечта хавфли вазиятлар яратди, аммо уларни голга айлантира олмади.

89-дақиқада парагвайликлар пенальти ишлаб олишди, уни Ледесма аниқ амалга ошириб, ҳисобни қисқартирди.

Қўшимча дақиқаларда рақиблар ҳисобни тенглаштириш учун икки ҳақиқий имкониятга эга бўлишди, бироқ омад Ўзбекистон томонида бўлди — ўйин 2:1 ҳисоби билан терма жамоамиз фойдасига якунланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг