Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Аюбхон Рахматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Аюбхон Рахматуллаев Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Янги тайинловга қадар у Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари — Оператив-қидирув фаолияти департаменти бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Фарғона вилояти ИИБ раҳбари лавозимида Аюбхон Рахматуллаев Азизбек Икрамовнинг ўрнини эгаллади. Азизбек Икрамов бир неча кун аввал Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазири этиб тайинланган эди.