Валюта курслари 29/01/2026
$1 – 12168.98
UZS – 0.34%
€1 – 14588.17
UZS – 1.17%
₽1 – 159.89
UZS – 0.86%
Қидириш
Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади

Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади

Айрим тоифадаги талабаларнинг талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатлари қоплаб берилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳукумат қарори билан “Айрим тоифадаги талабаларнинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар жойларидаги яшаш харажатларини қоплаб бериш тартиби тўғрисида”низом тасдиқланди.

Низомга кўра, яшаш харажатлари давлат олий таълим ташкилотларининг фақат кундузги таълим шаклида таҳсил олаётган талабаларига давлат гранти ёки тўлов-контракт асосида таҳсил олишидан қатъи назар, Давлат бюджетидан қоплаб берилади.

Талабанинг давлат олий таълим ташкилотлари талабалар турар-жойларидаги яшаш харажатини қоплаб бериш унинг оиласи Ижтимоий реестрнинг “камбағаллик чегарасидаги оила” тоифасига киритилган санадан бошлаб 12 ой давомида сақланиб қолади.

Талабалар устуворлик асосида, навбатсиз давлат олий таълим ташкилотининг талабалар турар жойига қабул қилинади.

Ариза берувчи мазкур масалада ўзи таълим оладиган олий таълим ташкилотининг ректори (филиал директори) номига ойнинг 7-санасига қадар ариза билан мурожаат қилади.

Ариза берувчи мустақил равишда комиссияга kontrakt.edu.uz орқали ариза юбориши ҳам мумкин.

Ариза тегишли ўқув йили учун бир маротаба юборилади.

Факультетларнинг ёшлар билан ишлаш бўйича декан ўринбосарлари (масъуллар) 1 кун муддатда электрон тарзда юборилган аризаларни умумлаштирган ҳолда белгиланган тартибда комиссияга тақдим этади.

Масъуллар томонидан тақдим этилган аризалар 1 кун муддатда комиссия томонидан ўрганиб чиқилади ва тегишли қарор қабул қилинади.

Эндиликда чет тили 1-фан бўлган йўналишларга B1 даража ҳам имтиёз беради

Қарор билан айрим Ҳукумат қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Унга кўра, фанлар мажмуасида чет тили 1-фан сифатида белгиланган таълим йўналишларига қабул хорижий тилни билиш бўйича камида B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификат асосида амалга оширилади.

Фанлар мажмуасида чет тили фани мавжуд бўлган таълим йўналишларига қабулда:

B1 даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал баллнинг 75 фоизи миқдорида балл берилади;

B2 ва ундан юқори даражадаги миллий ёки халқаро тан олинган сертификатга эга абитуриентларга ушбу фандан белгиланган максимал балл берилади.

Илгари мазкур йўналишларга қабул камида B2 даражасидаги миллий ёки халқаро сертификат асосида амалга оширилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР