Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 17/06/2025 Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

Ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғи кенгайтирилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида ахборот технологиялари йўналишига ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Тошкент шаҳридаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактаб ахборот технологиялари йўналиши бўйича таянч мактаб этиб белгиланди.

Таянч мактаб ва филиалларга раҳбар кадрлар 2 босқичли, педагог кадрлар 3 босқичли танлов асосида ишга қабул қилинади.

Филиалларга ўқувчилар таянч мактаб учун белгиланган тартиб асосида саралаб олинади.

Филиалларда ўқувчилар учун аутсорсинг асосида белгиланган тартибда бепул соғлом овқатлантириш ташкил этилади.

Филиаллар замонавий талабларга мувофиқ пластик қопламали (HPL панел) синф столи, пластик қопламали эгри елимланган фанерали синф стуллари билан жиҳозланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг