Валюта курслари 25/09/2025
$1 – 12219.08
UZS – 0.39%
€1 – 14379.41
UZS – 0.11%
₽1 – 145.97
UZS – 0.03%
Қидириш
Автоматлаштирилган тизим умумий қиймати 1 триллион сўмдан ортиқ бўлган электрон ҳисобварақ-фактуралар билан боғлиқ шубҳали операцияларни аниқлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “ЭҲФ хавф даражасини баҳолаш” АТ тизимида солиқ тўловчилар томонидан расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ-фактуралар (ЭҲФ) тест режимида сегментлаш ишлари амалга оширилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўрганиш натижаларига кўра, 2025 йилнинг август ойида 8 та солиқ тўловчи томонидан иқтисодий мазмунга мос келмайдиган операциялар амалга оширилгани аниқланди. Бу билан 127 та корхонага расмийлаштирилган ЭҲФлар суммаси 1,1 трлн сўмни ташкил этиб, 113 млрд сўм ҚҚС суммаси ҳисобга (зачётга) олинган.

Масалан, аввал солиқ мажбуриятларини бажармаган 7 та корхонада раҳбар ва таъсисчи бўлган фуқаро томонидан таъсис этилган «Бренд» МЧЖ (номи ўзгартирилган) 2025 йил август ойида киримида мавжуд бўлмаган 231 млрд сўмлик товар ва хизматлар учун (қора метал, ёғоч ва реклама хизмати) 26 та корхонага ЭҲФ расмийлаштирган. Бу ҳолда ҚҚС суммаси 28 млрд сўмни ташкил этди.

Маълумот учун. Июнь-июль ойларида 12 та шубҳали корхона томонидан 149 та корхоналарга 4,3 трлн сўмлик ЭҲФ расмийлаштирилган ва 517 млрд сўм ҚҚС суммасини ҳисоб (зачёт)га олиш ҳолатлари кузатилган.

Солиқ органлари шубҳали операцияларни аниқлаш бўйича тизимли ишлар олиб бормоқда, бу эса солиқ мажбуриятларини бажаришда шаффофлик ва адолатни таъминлашга қаратилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг