Автобус носозлиги сабаб Остона-Петропавловск трассасидан уч нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Автобус носозлиги сабаб Остона-Петропавловск трассасидан уч нафар ўзбекистонлик эвакуация қилинди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Уч нафар Ўзбекистон фуқароси двигатели носозлиги туфайли мажбурий равишда тўхтаган шаҳарлараро автобус йўловчилари орасида бўлган. Ҳодиса Ақмола вилоятида, Макинск шаҳри билан Макинка қишлоғи орасидаги йўл участкасидан содир бўлди.
Автобус салонида жами 13 нафар йўловчи бўлган: уч нафар ўзбекистонлик, етти нафар Қирғизистон фуқароси ва уч нафар Қозоғистон фуқароси. Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари полиция билан ҳамкорликда барча йўловчиларни тезкор равишда эвакуация қилиб, Макинск шаҳридаги исиниш пунктига олиб боришди. Маълум қилинишича, одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига ҳеч қандай хавф йўқ, уларга зарур ёрдам кўрсатилган, шунингдек иссиқлик ва қулай шароит таъминланган.
Қозоғистоннинг фавқулодда хизматлари қишки даврда, айниқса мамлакатнинг шимолий ҳудудлари орқали узоқ масофали рейслар амалга оширилаётганда, транспорт воситаларининг техник ҳолатига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини эслатди.