Август ойида Ўзбекистонда бизнес фаолияти индекси ўртча ўсиш қайд этди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил август ойида Ўзбекистонда Бизнес фаолияти индекси (БФИ) 1 029 пунктни ташкил этиб, июлга нисбатан 2,9 фоизга ошди. Йиллик ифодада ўсиш 30,9 фоизни ташкил қилди.
Ижобий динамика товар-хомашё биржасидаги фаолиятнинг ўсиши (+14,2%) ва амал қилаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг кўпайиши (+0,4%) билан изоҳланади. Шу билан бирга, банк ҳисобварағидаги операциялар сони (–7%) ва товар белгилари рўйхатга олиниши (–15%) камайиши қайд этилди.
Ҳудудлар кесимида БФИнинг энг катта ўсиши Сирдарё (+72,3%), Навоий (+45,5%) ва Андижон (+38,3%) вилоятлари ҳамда Тошкент (+36,7%) шаҳрида кузатилди. Пасайиш эса Хоразм (–11,5%), Жиззах (–11,0%), Қорақалпоғистон Республикаси (–7,5%), Сурхондарё (–6,0%) ва Бухоро (–5,5%) вилоятларида қайд этилди.
Мутахассислар таъкидлашича, БФИнинг йиллик барқарор ўсиши мамлакатда иқтисодий фаолият ва бизнес муҳитидаги ижобий тенденцияларни акс эттирмоқда.