Август ойида Ўзбекистонда бизнес фаолияти индекси ўртча ўсиш қайд этди — UzDaily.uz
Валюта курслари 11/09/2025
$1 – 12360.86
UZS – 0.05%
€1 – 14479.51
UZS – -0.41%
₽1 – 145.66
UZS – -1.9%
Қидириш
Август ойида Ўзбекистонда бизнес фаолияти индекси ўртча ўсиш қайд этди

Август ойида Ўзбекистонда бизнес фаолияти индекси ўртча ўсиш қайд этди

Август ойида Ўзбекистонда бизнес фаолияти индекси ўртча ўсиш қайд этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази маълумотларига кўра, 2025 йил август ойида Ўзбекистонда Бизнес фаолияти индекси (БФИ) 1 029 пунктни ташкил этиб, июлга нисбатан 2,9 фоизга ошди. Йиллик ифодада ўсиш 30,9 фоизни ташкил қилди.

Ижобий динамика товар-хомашё биржасидаги фаолиятнинг ўсиши (+14,2%) ва амал қилаётган хўжалик юритувчи субъектлар сонининг кўпайиши (+0,4%) билан изоҳланади. Шу билан бирга, банк ҳисобварағидаги операциялар сони (–7%) ва товар белгилари рўйхатга олиниши (–15%) камайиши қайд этилди.

Ҳудудлар кесимида БФИнинг энг катта ўсиши Сирдарё (+72,3%), Навоий (+45,5%) ва Андижон (+38,3%) вилоятлари ҳамда Тошкент (+36,7%) шаҳрида кузатилди. Пасайиш эса Хоразм (–11,5%), Жиззах (–11,0%), Қорақалпоғистон Республикаси (–7,5%), Сурхондарё (–6,0%) ва Бухоро (–5,5%) вилоятларида қайд этилди.

Мутахассислар таъкидлашича, БФИнинг йиллик барқарор ўсиши мамлакатда иқтисодий фаолият ва бизнес муҳитидаги ижобий тенденцияларни акс эттирмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР