Валюта курслари 18/12/2025
$1 – 12059.78
UZS – -0.38%
€1 – 14129.24
UZS – -0.73%
₽1 – 150.07
UZS – -1.63%
Қидириш
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунбузарликлар тўғрисидаги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Мажлисда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни тартибга солишга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиатдан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик талабларини бузилишини, хусусан, дарахтлар ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш, йўқ қилиш ва уларни муҳофаза қилиш, шунингдек, сув ресурсларини асраш, ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлашнинг олдини олишга қаратилган.

Қонун лойиҳаси билан “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Хусусан, лойиҳада дарёларнинг ўзанларида норуда материалларни ноқонуний равишда қазиб олгани, сув ресурсларини ифлослантиргани, дарахтлар ва буталарни ғайриқонуний равишда кесиш, йўқ қилиш ва уларни муҳофаза қилиш чораларини кўрмагани, ифлослантирувчи моддаларни йўл қўйиладиган нормативдан ортиқ даражада атмосфера ҳавосига чиқариб ташлагани, қурилиш майдонларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этмагани ҳамда ёқиш учун мўлжалланмаган жойларда ёки қурилмаларда ёқилғи, моддалар, материал ва чиқиндиларни ёққанлиги учун юридик шахсларга нисбатан жарима тарзидаги молиявий санкциялар жорий этилмоқда.

Шунингдек, саноат чиқиндилари ва бошқа чиқиндиларни тўплаш, ташиш, жойлаштириш, зарарсизлантириш, сақлаш, утилизация қилиш, қайта ишлаш, реализация қилиш чоғида табиатни муҳофаза қилиш талабларини бузганлиги учун молиявий санкциялар қўлланиши белгиланмоқда.

Мунозаралар давомида депутатлар ушбу қонун лойиҳаси мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, инсон саломатлигига салбий таъсир қилувчи омилларни камайтиришга хизмат қилишини қайд этиб, лойиҳани такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва тавсияларини бердилар.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг