Валюта курслари 14/11/2025
$1 – 11985.10
UZS – 0.11%
€1 – 13923.09
UZS – 0.51%
₽1 – 148.86
UZS – 0.91%
Қидириш
Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ҳукуматлари ўртасидаги атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги битим тасдиқланди.

Битим 2024 йил 4 июль куни Остона шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши йиғилишида имзоланган.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул бўлган ваколатли орган этиб белгиланди.

Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари халқаро шартнома кучга кирганидан кейин унинг қоидалари амалга оширилиши устидан назоратни таъминлайди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг