Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Ўзбекистон 26/05/2025 Астанада “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити бўлиб ўтади

Астанада “Марказий Осиё – Италия” биринчи саммити бўлиб ўтади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 30 май куни Астана шаҳрида тарихда биринчи марта “Марказий Осиё – Италия” форматидаги саммит бўлиб ўтади.

Ушбу тадбир доирасида минтақа давлатлари ва Италия Республикаси ўртасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича кенг кўламли муҳокамалар ўтказилиши режалаштирилган.

Жумладан, сиёсий соҳадаги ҳамкорлик, савдо-иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кенгайтириш, шунингдек маданият, таълим ва гуманитар алмашинув йўналишларида шерикликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, ушбу саммит арафасида Италия Бош вазири Жоржия Мелонининг 28–29 май кунлари Ўзбекистонга амалга оширадиган расмий ташрифи белгиланган.

Бош вазирнинг ташрифи доирасида Самарқанд шаҳрида олий даражадаги музокаралар ва икки томонлама учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг