Валюта курслари 14/01/2026
$1 – 12048.04
UZS – -0.42%
€1 – 14062.47
UZS – -0.51%
₽1 – 153.28
UZS – -0.35%
Қидириш
“Асакабанк“ даромадлилиги 18% бўлган беш йиллик облигацияларини чиқаради

“Асакабанк“ даромадлилиги 18% бўлган беш йиллик облигацияларини чиқаради

“Асакабанк“ даромадлилиги 18% бўлган беш йиллик облигацияларини чиқаради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 15 декабрь 2025 йилда бўлиб ўтган “Асакабанк“ Кузатув кенгаши йиғилиши якунларига кўра, 1 трлн сўмлик бешинчи облигация эмиссиясини чиқариш қарори қабул қилинди. Облигацияларнинг купон даромадлилиги йилига 18%ни ташкил қилади.

Эмиссиянинг айланма муддати 1 710 кун (5 йил) бўлиб, бир облигациянинг номинал қиймати 500 млн сўм бўлади. Купон даромади тўловлари ҳар чоракда амалга оширилади.

Корпоратив облигацияларни жойлаштириш усули чексиз миқдордаги инвесторлар — юридик шахслар ўртасида очиқ обуна орқали амалга оширилади.

Облигацияларни муддатидан олдин қайтариш, эмиссия бошланиш санасидан бошлаб камида 1 095 кун (3 йил) ўтганидан кейин рухсат этилади. Облигацияларни сотиб олиш номинал қиймат бўйича амалга оширилади.

Муддатидан олдин сотиб олинганда облигациялардан даромад йиллик 18% ставка асосида тўланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг