Artel Европа Иттифоқи мамлакатларига сув иситгичларини экспорт қилишни бошлади
Artel Европа Иттифоқи мамлакатларига сув иситгичларини экспорт қилишни бошлади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Artel компанияси халқаро бозорлардаги иштирокини кенгайтиришда давом этмоқда ва Европа Иттифоқи мамлакатларига сув иситгич қурилмаларини муваффақиятли равишда экспорт қилмоқда.
Яқинда Royal бренди остидаги маҳсулотлар Польшага етказиб берилди ва у ерда истеъмолчилар орасида ўз ўрнини эгаллашни бошлади.
Жорий етказиб бериш доирасида Польшага ҳажми 50 литр бўлган Royal Dry русумли 200 та бойлер ҳамда ҳажми 80 литр бўлган 200 та бойлер юборилди.
Шунингдек, томонлар узоқ муддатли ҳамкорлик бўйича келишувга эришдилар. Кейинги даврда ҳар йили тахминан 5 000 та сув иситгич қурилмаларини етказиб бериш режалаштирилмоқда, бу эса компанияга Европа бозорида ўз мавқеини мустаҳкамлаш ва экспорт портфелини кенгайтириш имконини беради.