Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси томонидан муҳим учрашувлар ўтказилди

Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси томонидан муҳим учрашувлар ўтказилди

Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимлиги делегацияси томонидан муҳим учрашувлар ўтказилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29–30 март кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида Тошкент вилояти ҳокимининг маҳаллий саноатни ривожлантириш бўйича ёрдамчиси Д. Расулов ҳамда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармаси бошлиғи Ж. Анваров иштирокда хорижлик  ҳамкорлар билан муҳим учрашувлар бўлиб ўтди. 

Хусусан, Boulevard World кўнгилочар маркази раҳбарияти билан мазкур марказ ҳудудида Ўзбекистон экспозисиясини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Лойиҳа доирасида мамлакатимизнинг маданий-тарихий обидалари макетлари, миллий таомлар, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотлари намойиши ва савдоси учун дўконлар жойлаштирилиши режалаштирилмоқда. 

Boulevard World — Boulevard City яқинида жойлашган йирик  платформа бўлиб,  у ташриф буюрувчиларга гўёки “дунё бўйлаб саёҳат” қилиш имкониятини тақдим этади.

Бу ерда Франция, Хитой, Ҳиндистон, Италия, Гресия, Миср ва бошқа давлатларнинг маданияти ҳамда  диққатга сазовор масканларининг намуналарини учратиш мумкин. 

Марказга ҳар куни 20 мингдан ортиқ Саудия Арабистони фуқаролари ва хорижлик меҳмонлар ташриф буюради. 

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши Ўзбекистоннинг туризм ва инвестисион салоҳиятини Саудия Арабистони фуқаролари ҳамда меҳмонларига кенг тарғиб қилиш, миллий маданиятимиз ва маҳсулотларимизни халқаро майдонда янада кенг намоён этишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг