Валюта курслари 19/03/2026
$1 – 12178.85
UZS – 0.41%
€1 – 14053.18
UZS – 0.6%
₽1 – 146.54
UZS – -0.98%
Қидириш
АҚШ ўзбекистонлик Пилфаксга нисбатан санкцияни бекор қилди

АҚШ ўзбекистонлик Пилфаксга нисбатан санкцияни бекор қилди

АҚШ ўзбекистонлик Пилфаксга нисбатан санкцияни бекор қилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Ўзбекистон фуқароси Гилад Пилфаксни санкциялар рўйхатидан чиқарди. Бу ҳақда тегишли баёнот идоранинг расмий сайтида эълон қилинган.

Гилад Пилфакс ва унинг отаси Макс Пилфаксга нисбатан санкциялар 2023 йил февраль ойи бошида жорий этилган эди.

Ўшанда АҚШ ҳукумати чеклов чораларини четлаб ўтиб, Россияга юқори технологияли компонентлар етказиб беришда гумон қилинган 22 та жисмоний ва юридик шахсни “қора рўйхат”га киритган.

Маълумотларга кўра, Гилад Пилфакс 1992 йил 23 сентябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг профилида икки фуқаролик — Ўзбекистон ва Исроил — қайд этилган. Унинг отаси Макс Борисович Пилфакс эса 1962 йил 14 июнда туғилган бўлиб, маълумотларида Ўзбекистон фуқаролиги кўрсатилган.

Қайд этилишича, Ўзбекистонда яшовчи ва Mateas Limited компанияси директори ҳисобланган Макс Пилфакс ҳамда унинг ўғли Гилад Зименков тармоғи деб аталувчи тузилма билан боғлиқ бўлган ва DES Defense Engineering Solutions LTD компаниясининг ҳамкорлари сифатида фаолият юритган.

АҚШ Молия вазирлиги маълумотига кўра, Игорь Зименков санкцияларни четлаб ўтиш ва Россиянинг ҳарбий-саноат мажмуасини қўллаб-қувватлашга қаратилган тармоқни ташкил этган.

Айтилишича, ушбу тузилма иштирокчилари 2022 йил 24 февралда Украинада ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан кейин Россияга юқори технологияли ускуналар етказиб бериш каби лойиҳаларда иштирок этган.

Шунингдек, тармоқнинг айрим аъзолари «Рособоронэкспорт» ва «Ростех» каби Россия ташкилотларига ҳам кўмаклашгани таъкидланган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг