Валюта курслари 18/09/2025
$1 – 12254.27
UZS – -0.25%
€1 – 14516.41
UZS – 0.01%
₽1 – 147.89
UZS – -0.49%
Қидириш
АҚШ грин-карта лотереясида иштирок учун $1 миқдорида тўловни жорий этди

АҚШ грин-карта лотереясида иштирок учун $1 миқдорида тўловни жорий этди

АҚШ грин-карта лотереясида иштирок учун $1 миқдорида тўловни жорий этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — АҚШ Давлат департаменти йиллик иммиграция визалари лотереяси (DV Lottery), машҳур «грин-карта лотереяси»да иштирок этиш учун янги электрон тўловни – $1 миқдорида жорий этмоқда. Бу дастур тарихида иштирок учун тўлов миқдоридаги илк ўзгариш ҳисобланади.

Янги тўлов электрон рўйхатдан ўтказиш тизимини қўллаб-қувватлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ операцион харажатларни қоплашга йўналтирилган. Ушбу харажатлар тизим янгиланиши, маълумотларни сақлаш ва ғолибларни автоматик танлаб олиш жараёнларини ўз ичига олади. Илгари бу харажатлар фақат ғолиблар томонидан тўланадиган $330лик виза тўлови ҳисобига қопланарди.

2025 йил 16 октябрдан бошлаб, иштирокчилар аризани топшириш вақтида АҚШ Давлат департаментининг расмий портали орқали $1 тўловни амалга оширишлари керак бўлади. Рўйхатдан ўтиш фақат расмий ҳукумат сайти орқали амалга оширилади.

Давлат департаменти огоҳлантиради: телефон орқали, почта ёки электрон почта орқали юборилган ғалаба ҳақидаги ҳар қандай хабарлар фирибгарлик ҳисобланади. Рasmий натижалар фақат дастурнинг Entrant Status Check хизмати орқали текширилиши мумкин.

Ҳар йили 55 000 виза ўйинга қўйилади, аммо аризалар сони бу рақамдан анча кўп. Масалан, DV-2023 лотереясида 9,5 миллиондан ортиқ киши иштирок этган ва шуларнинг тахминан 119 минг нафарига виза олиш учун ариза топшириш имконияти берилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг