Валюта курслари 15/10/2025
$1 – 12185.11
UZS – 0.29%
€1 – 14081.11
UZS – -0.04%
₽1 – 152.58
UZS – 1.42%
Қидириш
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга ташриф буюради
АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

АҚШ Давлат котиби Ўзбекистонга ташриф буюради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) -- АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллснинг Буюк Британия ва Ўзбекистонга ташриф буюради.

Давлат котиби ёрдамчиси бош ўринбосари Элис Уэллс 30 январь – 2 февраль кунлари Лондон ва Тошкентга ташриф буюради. У 30 январь куни Стратегик тадқиқотлар институтида минтақавий масалаларни муҳокама қилиш ҳамда Буюк Британия ҳукумати расмийлари ва Давлат департаментига қарашли Лондон Медиа марказида халқаро ОАВ ходимлари билан учрашиш мақсадида Лондонга келади. Тошкентда эса Элис Уэллс Президент Мирзиёевнинг ислоҳотлар дастури доирасида эришилган ютуқлар, халқаро ва минтақавий масалалар, шунингдек иқтисод ва хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилиш учун ҳукуматнинг юқори лавозимли расмий вакиллари билан учрашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг