Anwei Wanshen Biological Technology ва CCSP United Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга оширишга тайёр
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 29 май куни инвестициялар, саноат ва савдо вазирининг биринчи ўринбосари Нозимжон Холмуродов ва Хитойнинг йирик Suzhou Wan Shen Noodle Products корпорацияси таркибига кирувчи “Anwei Wanshen Biological Technology” ва “CCSP United” компаниялари вакиллари ўртасида музокаралар бўлиб ўтди.
Жиззах вилояти Зомин туманида жойлашган технопарк ҳудудида бир қатор саноат лойиҳаларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, Anwei Wanshen Biological Technology компанияси темир-бетон буюмлар ишлаб чиқариш, шунингдек, дон (буғдой) маҳсулотларини қайта ишлаш ва қолдиқ чиқиндилардан спирт ишлаб чиқариш бўйича режалари билан таништирди.
Учрашувда томонлар ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашдилар ва лойиҳа доирасида навбатдаги амалий ҳаракатларга келишиб олдилар.
Музокаралар якунида томонлар лойиҳани муваффақиятли ва ўз вақтида амалга ошириш учун барча мавжуд имкониятлардан фойдаланишга ўзаро тайёр эканликларини билдирдилар.