Валюта курслари 18/06/2025
$1 – 12668.14
UZS – -0.37%
€1 – 14640.57
UZS – -0.61%
₽1 – 161.15
UZS – -0.37%
Қидириш
Дунё 17/06/2025 Анқара Эрондан келаётган муҳожирлар оқими ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Анқара Эрондан келаётган муҳожирлар оқими ҳақидаги миш-мишларни рад этди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Туркиянинг чегаралари ишончли муҳофаза ва суткалик назорат остида. Президент маъмурияти қошидаги Алоқалар бошқармасига қарашли Дезинформацияга қарши кураш маркази хабарига кўра, рақамли оммавий ахборот воситаларида тарқалган Эрондан Туркияга гўёки бошланган муҳожирлар тўлқини ҳақидаги иддаолар ҳақиқатга тўғри келмайди.

Исроил томонидан Эронга яқинда амалга оширилган ҳужумдан сўнг, ижтимоий тармоқларда Эрон-Туркия чегараси орқали оммавий муҳожират рўй бераётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Бироқ, Марказ таъкидлашича, ушбу маълумотлар дезинформация бўлиб, аниқ далилларга таянадиган асосга эга эмас.

Туркия Ички ишлар вазирлиги расман маълум қилишича, мамлакатнинг шарқий чегараларида ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатларида ҳеч қандай ўсиш ёки ғайритабиий фаоллик қайд этилмаган. Барча чегара чизиқларида замонавий муҳофаза воситалари фаолият юритмоқда: муҳофаза деворлари, тўлқинларни ҳис этувчи камералар, ёруғлик тизимлари, электрооптик ва кўтариладиган миноралар, шунингдек, зирҳланган кузатув машиналари. Шу боис ҳар қандай ноқонуний ўтиш уриниши масъул органлар томонидан тезда бартараф этилади.

Марказ таъкидлашича, тарқатилаётган ёлғон маълумотлар жамиятда вазиятни нотўғри англашга сабаб бўлиш, ксенофобияни қўзғатиш ва жамоат тартибини издан чиқариш мақсадини кўзлайди. Шу муносабат билан фуқаролардан ҳеч қандай ҳадикка берилмаслик ва фақат расмий идоралар томонидан эълон қилинган ишончли манбалардек хабараларга ишониш сўралмоқда.

Бундай деструктив маълумотларни тарқатаётган шахсларга нисбатан амалдаги қонунчилик асосида ҳуқуқий чоралар кўрилиши маълум қилинди. Дезинформацияга қарши кураш холис ахборот тарқатиш, фуқаролик жамияти билан фаол ҳамкорлик ва ҳуқуқий инструментлар орқали давом эттирилади.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган “Исроил фуқаролик авиациясининг бир қисми Туркияда жойлаштирилган” деган иддао ҳам ҳақиқатга тўғри келмайди.

Туркия ва Исроил ўртасида фуқаролик ёки ҳарбий авиация операциялари бутунлай тўхтатилгани сабабли, ҳеч қандай исроиллик самолёт мамлакатимиз аэропортлари ёки ангарларида жойлаштирилмаган.

Туркия Исроил томонидан фаластинликларга нисбатан амалга оширилаётган шафқатсиз ва ваҳший ҳужумлардан сўнг мазкур давлат билан барча парвозлар ва авиациявий ҳамкорликни тўхтатган.

Бундан ташқари, Исроил расмий шахсларига Туркия ҳаво фазосидан фойдаланиш қатъиян тақиқланган. Бу ҳақда вақт-вақти билан оммавий ахборот воситаларида ҳам хабар бериб келинган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг