Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
Анорбанк акциялар чиқариши орқали устав жамғармасини 50 млрд сўмга оширади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Анорбанк акциядорлари молиявий ташкилотнинг устав жамғармасини қўшимча оддий акцияларни жойлаштириш орқали ошириш тўғрисида қарор қабул қилди.
Банк маълумотларига кўра, эмиссиянинг умумий қиймати 50 млрд сўмни ташкил этади.
Ушбу жараён доирасида банк ҳар бири 1000 сўм номиналга эга 50 млн дона оддий акция чиқаришни режалаштирмоқда.
Акцияларни жойлаштириш банкнинг молиявий имкониятларини кенгайтириши, капитализациясини мустаҳкамлаши ва келгусида ривожланиш ҳамда стратегик ташаббусларни амалга ошириш учун асос яратиши кутилаяпти.