Валюта курслари 03/02/2026
$1 – 12242.17
UZS – 0.14%
€1 – 14522.89
UZS – -0.26%
₽1 – 159.90
UZS – -1.3%
Қидириш
Андижонга навбатдаги 40 та замонавий электробус олиб келинди

Андижонга навбатдаги 40 та замонавий электробус олиб келинди

Андижонга навбатдаги 40 та замонавий электробус олиб келинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда жамоат транспорти тизимини модернизация қилиш, аҳолига қулай ва экологик тоза транспорт хизматини йўлга қўйиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Шу мақсадда Хитой Халқ Республикасида ишлаб чиқарилган «CAMBELL» русумидаги замонавий электробуслар олиб келиниб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган 2-электробуслар паркига ташриф буюриб, мазкур парк фаолияти ҳамда навбатдаги олиб келинган 40 та замонавий электробусни кўздан кечирди.

Шу билан бирга, янги электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган янги йўналишлар бўйича ҳаракатни бошлаб, аҳолига хизмат кўрсатишга киришди.

Ушбу ташаббус шаҳарда транспорт хизматлари сифатини ошириш, атроф-муҳит муҳофазасини таъминлаш ҳамда аҳолига янада қулай шароит яратишга хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг