Валюта курслари 10/03/2026
$1 – 12191.25
UZS – 0.13%
€1 – 14111.37
UZS – -0.28%
₽1 – 154.20
UZS – -0.57%
Қидириш
Андижонда ЙТҲ икки ака-уканинг ҳаётига зомин бўлди

Андижонда ЙТҲ икки ака-уканинг ҳаётига зомин бўлди

Андижонда ЙТҲ икки ака-уканинг ҳаётига зомин бўлди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиб, унинг оқибатида икки ака-ука ҳалок бўлди. Бу ҳақда Millar дастури хабар берди.

Ҳодиса 2 март куни тахминан соат 23:00 атрофида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, Cobalt автомобилини бошқараётган 32 ёшли ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб, қарши йўналишда ҳаракатланаётган яна бир Cobalt автомобили билан тўқнашган.

ЙТҲ натижасида иккинчи автомобилда бўлган 16 ёшли ўсмир воқеа жойида ҳалок бўлган, унинг акаси эса шифохонада вафот этган.

Ҳодиса юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми («ҳаракат хавфсизлиги ёки транспорт воситаларидан фойдаланиш қоидаларини бузиш, одам ўлимига сабаб бўлиши») бўйича жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг