Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Андижонда янги авлоддаги электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Андижонда янги авлоддаги электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Андижонда янги авлоддаги электробуслар ҳаракати йўлга қўйилди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижонда жамоат транспорти тизимида янги давр бошланди. Аҳолига қулай ва экологик тоза транспорт хизматини йўлга қўйиш мақсадида Хитойда ишлаб чиқарилган “САМBELL” русумидаги замонавий электробуслар вилоятимизга олиб келиниб, босқичма-босқич шаҳар йўналишларига жойлаштирилмоқда.

Бугун вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов янги қурилган электробуслар паркида бўлиб, унинг фаолияти билан яқиндан танишди. Шу билан бирга, электробуслар шаҳар кўчаларида белгиланган йўналишларда илк ҳаракатларини бошлади.

Мазкур электробуслар “Анд эко транспорт” масъулияти чекланган жамияти томонидан Хитойнинг нуфузли компаниясидан 100 дона миқдорида харид қилинган бўлиб, бу — мамлакатимизда илк бор хусусий тадбиркор ташаббуси билан амалга оширилаётган йирик транспорт лойиҳаси ҳисобланади.

Электробусларнинг асосий афзаллиги — уларнинг экологик тозалиги ва иқтисодий самарадорлигидир. Ушбу транспорт воситалари атмосферага зарарли моддалар чиқармайди, ёқилғи сарфи талаб этилмайди ҳамда ҳаракат вақтида шовқин даражаси паст бўлади.

Энг муҳими, йўловчилар учун барча қулайликлар яратилган: замонавий кондиционер тизими, кенг салон, хавфсиз ҳаракатни таъминловчи электрон бошқарув тизимлари ва кузатув камералари билан жиҳозланган.

Вилоятда йўлга қўйилаётган ушбу экологик транспорт тизими нафақат шаҳар аҳолиси учун қулайлик яратади, балки атроф-муҳит муҳофазаси ва барқарор ривожланиш йўлида муҳим қадам бўлиб хизмат қилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг