Валюта курслари 10/10/2025
$1 – 12123.38
UZS – 0.43%
€1 – 14094.64
UZS – 0.56%
₽1 – 149.19
UZS – 0.8%
Қидириш
Андижонда мансабдор шахс 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Андижонда мансабдор шахс 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Андижонда мансабдор шахс 15 000 АҚШ доллари олган вақтида ушланди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти Марҳамат тумани ҳокими ўринбосари мансаб мавқеидан фойдаланиб, туман ҳудудидан ўтган катта йўл бўйида 400 метр узунликдаги зовурни ёпиқ тизимга ўтказган ҳолда, бунинг ҳисобига юзага келадиган 60 сотих ер майдонида ҳар бири 30 кв/м бўлган жами 8 та савдо дўкони қуриш учун ер ажратиш ва тегишли ҳужжатларни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига фуқародан 15 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 200 АҚШ доллари олади.

Давлат хавфсизлик хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда ҳоким ўринбосари қолган 14800 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва 28,211-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жамият тараққиётига тўғаноқ бўлувчи, ижтимоий ҳаёт барқарорлигига таҳдид солувчи коррупция иллатига қарши муросасиз курашиш ҳар биримизнинг фуқаролик бурчимиздир. Огоҳ бўлинг, айрим шахсларнинг кирдикорларига шерик бўлиб қолманг. Зеро, халқимизда “сўнгги пушаймон ўзингга душман” деб бежиз айтилмаган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг