Андижонда гавжум йўл устидаги кўприкдан сакрашга уринган қиз қутқарилди
Андижонда гавжум йўл устидаги кўприкдан сакрашга уринган қиз қутқарилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ижтимоий тармоқларда гавжум йўл устидаги кўприкда турган ва сакрашга уринган қиз тасвирланган видео тарқалди. Ҳодиса 14 январь куни соат 08:00 атрофида Андижон шаҳри «Ишчилар» маҳалласидаги Навоий шоҳ кўчасидан ўтадиган кўприкда содир бўлган.
Андижон вилояти ИИБ маълумотларига кўра, Андижон туманида яшовчи 23 ёшли Т.З. исмли шахс руҳий ҳолатининг тўсатдан ёмонлашиши туфайли кўприкка чиқиб, сакрашни ният қилган.
Тергов ходимлари воқеа жойига тезда етиб келишди ва бошқа тегишли идоралар вакиллари билан биргаликда фожиали оқибатларнинг олдини олишди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича прокуратура органлари томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.