Валюта курслари 20/02/2026
$1 – 12169.41
UZS – 0.3%
€1 – 14359.90
UZS – -0.0%
₽1 – 158.95
UZS – -0.09%
Қидириш
Андижонда эркак собиқ қайнотасининг машинасини ёқиб юборди

Андижонда эркак собиқ қайнотасининг машинасини ёқиб юборди

Андижонда эркак собиқ қайнотасининг машинасини ёқиб юборди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 3 август куни ижтимоий тармоқларда Андижонда автомашина ёқиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Воқеа юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси расмий баёнот берди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар маълумотига кўра, ҳодиса тунги соат 01:28 атрофида Андижон туманидаги “Зангибобо” маҳалласидаги Учкўприк кўчаси, 48-уй ёнида содир бўлган. Хонадон эгасининг сўзларига кўра, унинг ҳовли олдида турган Nexia-2 русумли автомобили собиқ куёви томонидан оилавий низо туфайли ёқиб юборилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан гумонланувчи шаҳсга нисбатан ЖКнинг 173-моддаси(Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг