Валюта курслари 16/01/2026
$1 – 11969.66
UZS – -0.27%
€1 – 13927.90
UZS – -0.4%
₽1 – 152.56
UZS – -0.2%
Қидириш
Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади

Андижон вилоятидаги хонадонлардан бирида газ портлади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги хонадонлардан бирида газ портлаши содир бўлди, деб хабар берди Бош прокуратура матбуот хизмати.

Ҳодиса 3 январь куни соат 03:00 атрофида «Шомат» маҳалласида жойлашган уйда содир бўлган. Фуқаро Х. Ш. ўз қўли билан ясаган иситиш мосламасини ёқишга уринган вақтда газ портлаши содир бўлган.

Натижада, Х. Ш. танасининг 90% қисмида куйиш жароҳатлари олган, унинг рафиқаси Л. Ш. 35-40%, ўғли Ж. Х. 20-30%, ва қизи Х. Х. эса 70% даражада куйган. Жабрланганлар тиббиёт муассасасига етказилган.

4 январь куни, шифокорларнинг барча саъй-ҳаракатларига қарамай, қиз Х. Х. вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича суд-тиббий экспертизаси ўтказилмоқда ва дастлабки тергов ишлари олиб борилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР