Валюта курслари 29/10/2025
$1 – 12004.47
UZS – -0.41%
€1 – 13993.61
UZS – -0.24%
₽1 – 150.22
UZS – -1.45%
Қидириш
Андижон вилояти ва Хитой $500 миллионлик ГЭС лойиҳасини амалга оширади

Андижон вилояти ва Хитой $500 миллионлик ГЭС лойиҳасини амалга оширади

Андижон вилояти ва Хитой $500 миллионлик ГЭС лойиҳасини амалга оширади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегациянинг Хитой Халқ Республикасига амалга ошираётган ишчи ташрифи доирасида Хунан провинциясида “Sichuan Power Transmission & Transformation Construction” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар давомида энергетика инфратузилмасини замонавийлаштириш бўйича аниқ қадамлар белгилаб олинди. Томонлар 200 мегаватт қувватга эга гидроэлектростанция қуриш ҳамда мавжуд подстанцияларни модернизация қилиш бўйича 500 миллион долларлик инвестиция лойиҳасини амалга оширишга келишиб олдилар.

Ушбу келишув Андижон вилоятида энергетика соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, юқори технологияли ечимларни жорий этиш ва янги энергия манбаларини ривожлантиришга хизмат қилади. Шунингдек, электр тармоқларини янгилаш ва экологик барқарорликни таъминлаш орқали ҳудуднинг энергетика инфратузилмаси янада мустаҳкамланади.

Маълумот учун: “Sichuan Power Transmission & Transformation Construction” — Хитой ва жаҳон миқёсида электр энергия таъминоти соҳасида фаолият юритаётган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг