Валюта курслари 17/09/2025
$1 – 12285.16
UZS – -0.48%
€1 – 14514.92
UZS – 0.09%
₽1 – 148.62
UZS – -0.72%
Қидириш
Андижон вилояти делегацияси “Oppenheimer & Co. Inc.” компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Андижон вилояти делегацияси “Oppenheimer & Co. Inc.” компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Андижон вилояти делегацияси “Oppenheimer & Co. Inc.” компанияси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация ҳамда Ўзбекистоннинг АҚШдаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Нью-Йорк шаҳрида дунё молия марказларидан бири саналган “Oppenheimer & Co. Inc.” компанияси бошқарув директори Жон Тонелли билан учрашув ўтказди.

Маълумки, “Oppenheimer & Co. Inc.” АҚШнинг молиявий хизматлар соҳасидаги етакчи компанияларидан бири бўлиб, инвестиция, активларни бошқариш, брокерлик хизматлари ҳамда халқаро молия бозорларига кириш имкониятларини тақдим этади. Нью-Йоркнинг Уолл-стрит марказида жойлашган мазкур компания дунёдаги йирик сармоядорлар билан ҳамкорлик қилади.

Учрашувда мамлакатимизда Президентимиз ташаббуслари билан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотлар ҳамда Андижон вилоятининг сармоявий салоҳияти бўйича тақдимот ўтказилди. 

Жумладан, тўқимачилик саноат зонаси — қиймати 180 млн. доллар бўлган замонавий ишлаб чиқариш мажмуаси, экспортбоп маҳсулотлар тайёрлаш ва минглаб иш ўринлари яратиш, “Сунъий дам олиш кўли” туристик маскани — қиймати 20 млн. доллар, маҳаллий ва халқаро сайёҳлар учун замонавий дам олиш инфратузилмасини ривожлантириш, “Янги Андижон” шаҳарсозлик дастури — қиймати 1 млрд. доллар, замонавий уй-жойлар, инфратузилма, таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари қуриш каби йирик инвестиция лойиҳалари намойиш этилди. 

Музокаралар якунида “Oppenheimer & Co. Inc.” Андижон вилоятига 300 млн. доллар миқдорида инвестиция киритиш бўйича шартнома имзолади.

Мазкур келишув вилоят иқтисодий тараққиётига янги суръат бағишлаши билан бирга, Ўзбекистоннинг жаҳон молия бозорларидаги нуфузини оширишга хизмат қилиши таъкидланди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР