Валюта курслари 12/09/2025
$1 – 12447.35
UZS – 0.7%
€1 – 14545.97
UZS – 0.46%
₽1 – 146.08
UZS – 0.29%
Қидириш
Андижон вилояти АҚШнинг ITF GROUP компанияси билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Андижон вилояти АҚШнинг ITF GROUP компанияси билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Андижон вилояти АҚШнинг ITF GROUP компанияси билан тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзолади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Миссури штатидаги Сент-Луис шаҳрида Андижон вилояти ҳокимлиги ҳамда АҚШда фаолият юритаётган ITF GROUP компанияси ўртасида тўқимачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжатнинг асосий мақсади – Андижон вилоятида тўқимачилик саноатини янада ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш, замонавий технологияларни жорий қилиш ва ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтиришдан иборат.

Меморандум доирасида ҳудудга тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш, замонавий тўқимачилик корхоналарини ташкил этиш ҳамда ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш, маҳаллий маҳсулотларни халқаро бозорларга олиб чиқиш орқали экспорт салоҳиятини ошириш, минглаб янги иш ўринларини яратиш, соҳада малакали мутахассислар тайёрлаш ва қайта ўқитиш тизимини йўлга қўйиш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Имзоланган меморандум иқтисодий самара билан бир қаторда, Андижон вилоятининг инвестициявий фаолиятини ривожлантириш, маҳаллий брендларни халқаро миқёсга олиб чиқиш ва Ўзбекистоннинг тўқимачилик соҳасидаги глобал рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг