Валюта курслари 28/01/2026
$1 – 12128.02
UZS – 0.25%
€1 – 14419.00
UZS – 0.46%
₽1 – 158.52
UZS – -0.08%
Қидириш
Андижон ва Туркия мебель саноати соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Андижон ва Туркия мебель саноати соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Андижон ва Туркия мебель саноати соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга кўтармоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Туркиянинг Истанбул вилоятида жойлашган “Tuna Ofis” компанияси фаолияти билан яқиндан танишди.

Ташриф доирасида компания раҳбарияти билан учрашув ўтказилиб, мебелсозлик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув давомида Андижон вилоятига инвестиция киритиш, замонавий технологияларни жорий этиш, ишлаб чиқаришда тажриба алмашиш ҳамда қўшма маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

“Tuna Ofis” Туркияда офис мебеллари ва жиҳозларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Компания ишлаб чиқариш жараёнларида Германия, Италия ҳамда маҳаллий илғор технологиялардан самарали фойдаланади.

Истанбул шаҳрида жойлашган замонавий фабрика юқори сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқаришга қаратилган бўлиб, йиллик ишлаб чиқариш қуввати юқори.

Компания маҳсулотлари нафақат Туркия бозорида, балки Яқин Шарқ мамлакатларида ҳам кенг тарқалган.

Мазкур ҳамкорлик Андижон вилоятида мебелсозлик саноатини янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш ва экспорт салоҳиятини оширишга хизмат қилиши кутилмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг