Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Андижон ва Hunan Jianhongda Industrial Group қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Андижон ва Hunan Jianhongda Industrial Group қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Андижон ва Hunan Jianhongda Industrial Group қўшма лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация Хитойнинг Чангша шаҳрида ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Сафар доирасида “Hunan Jianhongda Industrial Group” компанияси раҳбарияти билан учрашув бўлиб ўтди.

Музокаралар чоғида автоматлаштириш ва муҳандислик хизматлари, хизмат кўрсатиш соҳасида ҳамкорлик қилиш ҳамда ўзаро фаолиятни кенгайтириш масалаларига асосий эътибор қаратилди.

Шунингдек, Андижон вилоятининг энергетика ва коммуникация инфратузилмасини модернизация қилишга доир янги имкониятлар муҳокама этилди.

Ҳамкорлик доирасида қуёш энергиясидан самарали фойдаланиш, замонавий коммуникация тизимларини жорий этиш орқали вилоятнинг иқтисодий салоҳиятини оширишга қаратилган қатор лойиҳаларни амалга ошириш режалаштирилмоқда.

“Hunan Jianhongda Industrial Group” – юқори сифатли маҳсулотлар, инновацион технологиялар ва муҳандислик соҳасидаги тажрибаси билан халқаро бозорда нуфузга эга компания ҳисобланади.

Корхона юқори ишлаб чиқариш стандартлари ва автоматлаштириш тизимларини ривожлантириш орқали саноатнинг кўплаб тармоқларида фаолият юритиб келмоқда.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг