Валюта курслари 30/10/2025
$1 – 11990.53
UZS – -0.12%
€1 – 13959.38
UZS – -0.24%
₽1 – 150.71
UZS – 0.33%
Қидириш
Андижон ва Hunan Construction давлат инфратузилмаси лойиҳаси бўйича келишиб олди

Андижон ва Hunan Construction давлат инфратузилмаси лойиҳаси бўйича келишиб олди

Андижон ва Hunan Construction давлат инфратузилмаси лойиҳаси бўйича келишиб олди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими бошчилигидаги делегация Хитой Халқ Республикасининг Чангши шаҳрида Hunan Construction Investment Group компанияси раҳбарияти билан учрашув ўтказди.

Hunan Construction Investment Group — Хитойнинг етакчи қурилиш ва инвестиция компанияларидан бири бўлиб, Хунан провинциясидаги барча қурилиш ва инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш ва бошқаришда муҳим рол ўйнайди. Компания фаолияти қурилиш, транспорт, энергия, муҳандислик ва инвестиция соҳаларини қамраб олади.

Учрашувда томонлар Андижон вилоятида амалга оширилаётган йирик қурилиш лойиҳалари, жумладан, янги уй-жойлар барпо этиш, саноат зоналарида коммуникация тизимларини янгилаш ҳамда Президентимиз ташаббуси билан қурилаётган “Бобур шаҳри” доирасидаги объектлар қурилиши бўйича ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Музокаралар натижасида мазкур йўналишларда ҳамкорликни янада ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича самарали келишувларга эришилди.   

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг