Андижон ва АҚШ илм-фан ҳамда таълим соҳасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлар имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Андижон вилояти ҳокими Шухратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегация ишчи ташриф билан АҚШда бўлиб турибди.
Сафарнинг асосий мақсади — ҳудуднинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига хизмат қиладиган ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш, инвестицияларни жалб этиш, шунингдек, таълим ва фан соҳасида қўшма лойиҳаларни йўлга қўйишдан иборат.
Ташриф доирасида делегация АҚШнинг Virginia Commonwealth, Ball ва Syracuse, университетлари раҳбарияти билан учрашувлар ўтказиб, академик алмашинув, илмий ҳамкорлик ва қўшма таълим дастурлари бўйича келишувлар имзолади.
Бундан ташқари, UGL ва «UMT Global» логистика компаниялари билан музокаралар бўлиб ўтди ва малака оширилган кадрлар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди. Microsoft компаниясининг етакчи дастурий таъминот муҳандиси Зафар Аҳмедов билан учрашувда эса ҳудуддан етишиб чиққан ёш мутахассисларни компанияга ишга жойлаштириш имкониятлари ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Ушбу ташриф Андижон вилоятининг таълим, иқтисодиёт, логистика, ахборот технологиялари ва инновациялар соҳаларида халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган.