Валюта курслари 27/06/2025
$1 – 12586.41
UZS – 0.44%
€1 – 14758.82
UZS – 1.52%
₽1 – 160.42
UZS – 0.38%
Қидириш
Иқтисод 28/06/2025 Anadolu Group Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини кенгайтиради

Anadolu Group Ўзбекистондаги инвестиция лойиҳаларини кенгайтиради

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 27 июнь куни Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлигида вазир ўринбосари Акрам Алиев Туркиянинг етакчи компанияларидан бири — "Anadolu Group" минтақавий директори Эзел Агаоғлу билан учрашди.

Томонлар компаниянинг мамлакатимиздаги амалдаги лойиҳаларини, уларнинг бажарилиш суръати, иқтисодий самарадорлиги ва ижтимоий аҳамиятини атрофлича муҳокама қилдилар. Ушбу соҳада янги ташаббусларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди.

Ҳар икки томон истиқболли ҳамкорлик йўналишларини аниқлаш ва барқарор натижаларга эришиш мақсадида мунтазам мулоқотни давом эттиришга тайёр эканликларини билдирдилар.

Бундай ҳамкорлик Ўзбекистон иқтисодий ривожланишига муҳим ҳисса қўшади, инвестициялар оқимини кучайтиради ва янги саноат лойиҳаларини амалга оширишга кўмаклашади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг