Ali Bin Ali Holding Ўзбекистон билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқишга қизиқиш билдирди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Шу йилнинг 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Ali Bin Ali Holding молия ишлари бўйича директори Ифтихар Аҳмад билан учрашди.
Ali Bin Ali Holding 1945 йилда Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида ташкил этилган. Компаниянинг фаолият соҳаларига чакана савдо, меҳмонхоналар, брендлар, кўнгилочар объектлар, кўчмас мулк, логистика, саноат ва бошқалар киради. 2024 йилда компания капитали 5 миллиард долларга, ишчилар сони эса 5 минг кишига етди.
Компания раҳбарияти Ўзбекистонда бизнес юритиш учун яратилган шарт-шароитларни юқори баҳолади ва ўзаро манфаатли янги лойиҳалар бўйича келгусида ҳамкорликда иш олиб боришдан манфаатдорлигини билдирди.
Музокаралар якунида меҳмонхона бизнеси, савдо, халқаро брендлар импорти бўйича лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ҳамкорлик қилиш механизмлари ишлаб чиқилди.