Акмал Мозговой БААнинг «Банияс» клуби билан шартнома имзолади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ўзбекистон терма жамоаси ва «Насаф» клуби ярим ҳимоячиси Акмал Мозговой ўзининг профессионал фаолиятини Бирлашган Араб Амирликларида давом эттиради.
«2024 йил Суперлигасининг энг яхши футболчиси» БААнинг «Банияс» клуби билан шартнома тузди.
Акмал Мозговой — «Насаф» футбол академиясининг тарбияланувчиси. У клуб билан бирга уч марта Ўзбекистон Кубоги, уч марта Суперкубокни қўлга киритган, шунингдек, Суперлигада олтин, кумуш ва бронза медалларни ютган.