Валюта курслари 16/10/2025
$1 – 12233.67
UZS – 0.4%
€1 – 14233.88
UZS – 1.08%
₽1 – 154.84
UZS – 1.48%
Қидириш
«AirAsia» авиакомпанияси Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

«AirAsia» авиакомпанияси Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

«AirAsia» авиакомпанияси Куала-Лумпур ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 15 октябрь куни соат 17:40 да Тошкент халқаро аэропортига «AirAsia» авиакомпаниясининг Куала-Лумпур – Тошкент йўналишидаги биринчи рейсининг самолёти қўнди. Бортда 260 нафар йўловчи бўлган ҳаво кемаси анъанавий тарзда сув аркаси билан кутиб олинди, экипаж аъзоларига эса гуллар тақдим этилди.

Тошкент–Куала-Лумпур йўналишидаги биринчи рейс йўловчиларининг рўйхатга олиниши ҳам байрамона руҳда ўтказилди.

«AirAsia» ва "Uzbekistan Airports" АЖ вакиллари қизил лента ва байрамона тортни кесиш маросимида иштирок этдилар. Йўловчилар учун миллий рақс жамоасининг чиқиши ташкил этилиб, тадбирга ўзига хос кайфият ва қувончли муҳит бағишлади.

«Биз Малайзия ва Ўзбекистонни боғлайдиган янги йўналишни очганимиздан мамнунмиз. «AirAsia» саёҳатларни ҳамёнбоп ва қизиқарли қилиш, шунингдек, мамлакатларимиз ўртасидаги туризм ва бизнес алоқаларини ривожлантиришга ҳисса қўшишни мақсад қилган», — дейди авиакомпания вакили.

«Биз «AirAsia» авиакомпаниясини Тошкент аэропортида қабул қилганимиздан хурсандмиз. Ишонамизки, бу рейсларга талаб юқори бўлади, биз эса ўз навбатида йўловчиларга қулай шароитлар яратиш учун барча зарур чораларни кўрамиз», — дея таъкидлади «Uzbekistan Airports Handling» МЧЖ директорининг биринчи ўринбосари Умид Хамраев.

Куала-Лумпур – Тошкент – Куала-Лумпур йўналишидаги рейслар ҳафтасига уч марта — душанба, чоршанба ва жума кунлари кенг фюзеляжли Airbus А330 самолётларида амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг
СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР