Валюта курслари 13/06/2025
$1 – 12705.79
UZS – 0.47%
€1 – 14704.41
UZS – 1.68%
₽1 – 159.20
UZS – -1.04%
Қидириш
Дунё 13/06/2025 Air India авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Ахмедабад аэропортида парвоз пайтида ҳалокатга учради

Air India авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти Ахмедабад аэропортида парвоз пайтида ҳалокатга учради
 

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Ҳиндистоннинг Гужарат штатида жойлашган Ахмедабад шаҳри аэропортида Air India авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти парвоз вақтида ҳалокатга учради. Бортда жами 244 киши бўлган.

Ҳинд ОАВ хабарларига кўра, гап Boeing 787-8 Dreamliner самолёти ҳақида кетмоқда. У AI 171 рейси бўйича Лондонга йўл олган эди. Гувоҳларнинг сўзларига қараганда, самолёт тушган Мегханинагар туманида кучли портлашлар эшитилган ва шундан сўнг ёнғин чиққан.

Ҳозирги вақтда ҳалокатда жабрланганлар ёки ҳалок бўлганлар сони, шунингдек, фалокатнинг эҳтимолий сабаблари ҳақида расмий маълумот берилмаган. Ҳодиса содир бўлган ҳудуд полиция томонидан тўсиб қўйилган.

Ҳодиса жойида ўт ўчирувчилар, қутқарув хизмати ва тиббий бригадалар иш олиб бормоқда.

Аэропорт маъмурияти ички хизмат текширувини бошлади. Шу билан бирга, махсус тергов гуруҳи вазиятни ўрганмоқда.

Аэропортга олиб борадиган йўллар вақтинча ёпиб қўйилган.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг