Валюта курслари 23/07/2025
$1 – 12704.02
UZS – 0.8%
€1 – 14871.33
UZS – 1.33%
₽1 – 162.43
UZS – 0.93%
Қидириш
Иқтисод 22/07/2025 "Air China" Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

"Air China" Урумчи ва Тошкент ўртасида тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Пекин-Тошкент-Пекин рейслари муваффақиятли йўлга қўйилгандан сўнг, "Air China" Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналишида янги тўғридан-тўғри рейс очиш орқали Ўзбекистондаги йўналишлар тармоғини кенгайтиришда давом этмоқда.

22 июль куни соат 12:50да ушбу йўналиш бўйича биринчи рейс Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. Boeing-737 самолётида етиб келган экипаж ва йўловчилар анъанага кўра сув аркаси, гуллар ва байрамона муҳитда билан кутиб олинди.

"Урумчи ва Тошкент ўртасидаги авиақатновнинг очилиши Хитой ва Ўзбекистон ўртасидаги авиация ҳамкорлигини мустаҳкамлаш йўлидаги навбатдаги қадамдир. Ишончимиз комилки, бу йўналиш бизнес ва сайёҳлик алоқаларини кенгайтиришга ҳисса қўшади. Йўловчиларга ишончли, қулай ва замонавий ҳаво қатновини тақдим этиш биз учун жуда муҳим”, - деди авиакомпания вакили.

“Халқаро авиация етакчиларидан бирининг янги йўналишини кутиб олиш жамоамиз учун муҳим воқеа. Ишончим комилки, Урумчи-Тошкент рейси йўналишлар тармоғида ўзининг муносиб ўрнини эгаллайди ва мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий, маданий ва гуманитар алоқаларни мустаҳкамлашда ишончли кўприк бўлади”, — деди Uzbekistan Airports Handling директори Тимур Халилов.

"Air China" авиакомпаниясининг Урумчи-Тошкент-Урумчи йўналиши бўйича парвозлари ҳафтада уч марта - сешанба, жума ва якшанба кунлари амалга оширилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг