Валюта курслари 19/09/2025
$1 – 12314.71
UZS – 0.49%
€1 – 14579.39
UZS – 0.43%
₽1 – 148.26
UZS – 0.25%
Қидириш
AIM Global Foundation раиси билан АТ-экотизимига инвестиция ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

AIM Global Foundation раиси билан АТ-экотизимига инвестиция ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

AIM Global Foundation раиси билан АТ-экотизимига инвестиция ва ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов AIM Global Foundation раиси, AIM Congress ташаббускори Довуд ал-Шезавий билан учрашув ўтказди.

Учрашувнинг асосий мақсади – Ўзбекистоннинг рақамли трансформация йўналишидаги ташаббуслари, технологик стартапларни ривожлантириш масалалари, шунингдек, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш имкониятларини муҳокама қилишдан иборат бўлди.

Дастлаб меҳмонларга IT Park фаолияти ҳақида батафсил тақдимот ўтказилди. Унда IT Park резидентлари томонидан амалга оширилаётган халқаро лойиҳалар, экспорт ҳажмлари, Ўзбекистон АТ-экотизимининг ривожланиш суръатлари ҳамда келгуси режалар ҳақида маълумот берилди.

Шунингдек, делегация аъзолари UZINFOCOM марказининг фаолияти билан ҳам яқиндан танишди. Меҳмонларга давлат ахборот тизимларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар, маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган инновацион рақамли ечимлар, ҳамда сунъий интеллект соҳасида йўлга қўйилган лойиҳалар намойиш этилди.

Учрашувда томонлар ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш, истиқболли стартап лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш, ҳамда Ўзбекистоннинг рақамли экотизимига хорижий инвестицияларни жалб этиш имкониятлари юзасидан атрофлича фикр алмашдилар.

Учрашув якунида делегацияси аъзолари жорий йилнинг 23–26 сентябрь кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган “ICTWeek Uzbekistan 2025” ахборот-коммуникация технологиялари ҳафталигига таклиф этилди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг