Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланади
Аҳоли ва иқтисодиёт тармоқлари энергия ресурслари билан барқарор таъминланади
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ва “Abu Dhabi Future Energy Company PJSC — Masdar” (БАА) компанияси (Инвестор) ўртасида “Навоий вилоятида қуввати 300 МВт (600 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида инвестиция шартномаси имзоланган.
Қарорга кўра, Инвестор ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларидан ўзи томонидан ташкил этиладиган Лойиҳа компанияси фойдасига воз кечади.
Лойиҳа компанияси ўз зиммасига электр энергиясини сақлаш тизими фойдаланишга кафолатланган тарзда тайёр туришини таъминлаш мажбуриятини олади
Лойиҳа компанияси Лойиҳа доирасида электр энергиясини сақлаш тизимини ягона электр энергияси тармоғига улаш учун электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуради ҳамда ишга туширилгандан сўнг уларни “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖга топширади.
Бунда Лойиҳа компаниясининг электр узатиш тармоқлари ва подстанция қуриш учун сарфлаган харажатлари электр энергиясининг тарифи таркибида кўзда тутилади.