Валюта курслари 30/03/2026
$1 – 12195.50
UZS – 0.13%
€1 – 14049.22
UZS – -0.22%
₽1 – 149.71
UZS – 0.8%
Қидириш
Аҳоли куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминланади

Аҳоли куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминланади

Аҳоли куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминланади

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — “Аҳолини куз-қиш мавсумларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан барқарор таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар 2026 - 2027 йилларда республикада иссиқхоналар фаолиятини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгиланди:

Сурхондарё вилояти Шеробод туманида камида 940 гектар майдонда замонавий иссиқхона мажмуаларини жойлаштириш;

энергия тежамкор ва муқобил энергия манбаларига асосланган иситиш тизимлари улушини камида 50 фоизга етказиш;

атмосфера ҳавосига зарарли ташламалар ташлаётган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини босқичма-босқич камайтириш.

Қарорга кўра, Сурхондарё вилояти Шеробод туманида “Сурхон-Агро” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилади.

"Сурхон-Агро" зонаси ҳудудида фаолият олиб борадиган иссиқхона хўжаликларига қуйидаги имтиёз ва преференциялар берилади:

ер участкалари тадбиркорларга электрон онлайн аукцион орқали ижарага берилганда 5 йил давомида ижара тўловининг ноль ставкаси қўлланади;

иссиқхоналарни суғориш ва технологик жараёнлар учун ишлатиладиган оқова ва ерости сувлари учун тўловлардан 3 йил муддатга озод этилади;

аномал совуқ об-ҳаво шароитлари даврида, истисно тариқасида, белгиланган экологик талабларга риоя қилган ҳолда кўмир ёқишга рухсат этилади.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг