Валюта курслари 24/10/2025
$1 – 12129.33
UZS – 0.23%
€1 – 14061.53
UZS – 0.21%
₽1 – 149.17
UZS – 0.78%
Қидириш
"Ahlers Logistics" компанияси Ўзбекистонда логистика марказлари барпо этишга қизиқиш билдирмоқда

"Ahlers Logistics" компанияси Ўзбекистонда логистика марказлари барпо этишга қизиқиш билдирмоқда

"Ahlers Logistics" компанияси Ўзбекистонда логистика марказлари барпо этишга қизиқиш билдирмоқда

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) —Транспорт вазири Илҳом Махкамов Брюсселда "Ahlers Logistics" компанияси ижрочи директори Ван ден Бос Даве билан учрашди.

Учрашувда В. Даве таклифига кўра Ўзбекистонда маҳаллий компаниялар билан ҳамкорликда замонавий логистика марказлари ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Муҳокама давомида мамлакатимиз транспорт - логистика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ва халқаро юк ташувларини ҳамда логистика марказларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган қарорлар тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда муҳокама этилган масалалар юзасидан томонлар келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб олишди. Вазир В. Давени жорий йил 11 – 12 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган транспорт–логистика соҳасидаги тадбирларда иштирок этишга таклиф этди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг