“Agat Credit“ учинчи облигациялар эмиссиясига ва микромолия банкига айланишга тайёргарлик кўрмоқда
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 10 сентябрь куни “Agat Credit“ микромолия ташкилоти Кузатув кенгаши қуйидаги шартлар асосида корпоратив облигацияларни чиқариш тўғрисида қарор қабул қилди:
Купон тўловлари ҳар ойда амалга оширилади.
Компания учун бу 2025 йилдаги учинчи эмиссия бўлади. Март ойида жойлаштирилган биринчи эмиссия ҳажми 40 млрд сўм бўлиб, даромадлилиги 29% ни ташкил этган. Июль ойида чиқарилган иккинчи эмиссия эса 30 млрд сўм ҳажм ва 28% даромадлилик билан атиги уч соат ичида инвесторлар томонидан тўлиқ сотиб олинган.
Бундан ташқари, 2025 йил 10 октябрь куни микромолия ташкилоти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади. Унда иштирокчилар “Agat Credit” ММТ АЖ фаолиятини микромолия ташкилотидан микромолия банки фаолиятига ўзгартириш орқали микромолия банкини ташкил этиш масаласини муҳокама қиладилар.