Афғонистонда магнитудаси 6 бўлган зилзила юз берди, ер ости силкинишлари Ўзбекистонда ҳам сезилди
Афғонистонда магнитудаси 6 бўлган зилзила юз берди, ер ости силкинишлари Ўзбекистонда ҳам сезилди
Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — 2025 йил 19 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:39 да Афғонистон ҳудудида, Тахор вилоятида магнитудаси 6 бўлган зилзила содир бўлди. Эпицентр 105 километр чуқурликда жойлашган бўлиб, унинг координаталари 36,31 шимолий кенглик ва 69,28 шарқий узунликни ташкил этди.
Ер ости силкинишлари Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида сезилиб, сейсмик интенсивлик шкаласи бўйича қуйидагича баҳоланди: Сурхондарё вилоятида 4 балл, эпицентрдан 206 километр масофада; Қашқадарё ва Самарқанд вилоятларида 3 балл, 417–423 километр масофада; Жиззах, Сирдарё ва Фарғона вилоятларида 2–3 балл, 441–502 километр масофада; Навоий вилояти, Тошкент шаҳри, Наманган ва Андижон вилоятларида 2 балл, 542–564 километр масофада.
Эпицентрдан мамлакат пойтахтигача бўлган масофа жануби-шарқ йўналишида тахминан 551 километрни ташкил этади.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ўзбекистон ҳудудида жиддий вайроналар ёки жабрланганлар ҳақида хабарлар келиб тушмаган.
#Зилзила