Валюта курслари 26/06/2025
$1 – 12531.78
UZS – 0.61%
€1 – 14538.12
UZS – 0.53%
₽1 – 159.82
UZS – 0.92%
Қидириш
Иқтисод 12/05/2025 Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди

Тошкент, Ўзбекистон (UzDaily.uz) — Жорий йилнинг 11 май куни Кобул шаҳрида Афғонистон ва Ўзбекистон хусусий секторлари иштирокида “Бизнес ҳамкорликни мустаҳкамлаш” мавзусида учрашув бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ҳамда Афғонистон Савдо ва инвестициялар палатаси (ACCI) ҳамкорлигида ташкил этилди ва унда 200 га яқин икки мамлакат тадбиркорлари фаол иштирок этди.

Ўзбекистондан мазкур учрашувда 40 нафардан ортиқ қурилиш материаллари, 21 нафар электротехника, 16 нафар озиқ-овқат саноати ва 12 нафар тўқимачилик ва бошқа соҳа вакиллари — жами 100 нафардан ортиқ тадбиркор қатнашди.

Учрашув доирасида томонлар ўзаро манфаатли соҳаларда ҳамкорлик йўлларини муҳокама қилишди. Жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари , тўқимачилик, қурилиш материаллари савдоси, логистика ва транспорт соҳаларида шерикликни йўлга қўйиш масалалари муҳокама этилди.

Тадбир якунида қатор истиқболли лойиҳалар бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Икки мамлакат тадбиркорлари ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатилиб, савдо ва сармоя лойиҳаларини амалга ошириш учун ишчи гуруҳлар ташкил этилишига келишилди.

Афғонистон ва Ўзбекистон ишбилармонлари бундай тадбирлар икки мамлакат иқтисодиёти учун муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлаб, бу каби учрашувларни мунтазам ўтказиб бориш зарурлигини қайд этишди.

Энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг
Телеграм каналимизга обуна бўлинг